Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.
Тошкентда аёл рашк сабаб Педагогика университети талабасини «самосуд» қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олийгоҳ матбуот хизматига кўра, ҳолат талабага ҳам тушунарсиз бўлган. Қиз воқеа юзасидан ИИОга ариза йўллаган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик, ташкилий ва молиявий мустақил ОТМ бўлади. 2024/2025 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларига қабул вақтида аввал абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади. Ундан ўтганлар кириш тест синовларида қатнашади.
Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. Университетнинг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилди.
Саида Мирзиёева Педагогика университетида декан ўринбосари ва талаба қиз билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди. «Лекин жамоатчиликка ошкор этилаётган бу каби ҳолатлар денгиздан томчи эканини барчамиз англаб турибмиз», — дейди у. Қўшимча қилинишича, «айбдорлар жавобгарликдан қоча олмаслиги учун бундай ҳодисаларнинг ҳар бири жамоатчиликка ошкор қилиниши шарт».
ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг